Category Archives: Тадбир

ЭЗГУ ИШЛАРГА КАМАРБАСТАМИЗ

Administrator/ Июнь 30, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта ташаббус ёшларимиз ҳаётига мазмун бахш этмоқда. Жумладан, мактабимизда ана шу йўналишлар бўйича қатор танловлар ўтказилаётир. Бўлиб ўтган тадбирларда Мафтуна Матжонова, Гулибону Султонбоева, Гулсанам Қуронбоева сингари ўқувчилар расм чизиш бўйича ўз иқтидорларини намойиш этган бўлсалар, Гулшода Рўзметова жонли ижрода қўшиқ куйлаб, олқиш олди. Азизбек Саъдуллаев ижросидаги най наволари эса барчани хушнуд этди.

МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ

Administrator/ Июнь 30, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус жойларда ўз аксини топаётир. Айниқса, ёзги таътилга чиққан мактаб   ўқувчилари мазкур ташаббус доирасида ташкил этилган тўгаракларда фаол иштирок этиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказишмоқда.

ЭЗГУЛИККА ЙЎҒРИЛГАН НАФАС

Administrator/ Июнь 6, 2019/ Тадбир/ 0 comments

«Тонг нафаси» — бу «Боғот садоси» газетаси қошидаги «Қалдирғоч» ёш ижодкорлар тўгараги аъзоларининг иккинчи китобидир. 23 май куни туман Ёшлар марказида мазкур тўпламнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда таниқли адиб ва журналистлар, ота-оналар, ўқувчи-ёшлар ҳамда «Боғот садоси» газетаси таҳририяти ходимлари иштирок этишди.

«МЕНИНГ МАКТАБИМ — МЕНИНГ УЙИМ»

Administrator/ Май 29, 2019/ Тадбир/ 0 comments

25 май куни туманимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида «Менинг мактабим — менинг уйим» шиори остида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди. Унда 1- ва 11-синф ўқувчилари иштирок этдилар. Меҳмонлар, ота-оналар, устозлар битирувчиларни қизғин қутлаб, келгуси ҳаётларига оқ йўл тилашди.

«РАНГЛАР ЖИЛОСИ»

Administrator/ Май 21, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Мактабимиз ўқувчилари олган билимлари ҳамда истеъдодини турли танловлар, байрам ва сайилларда намойиш қилиб келишмоқда. Айни пайтда улар «Зарб сеҳри» республика доирачилар танловига қизғин ҳозирлик кўришяпти.

«БАЛЛИ, ҚИЗЛАР!»

Administrator/ Май 20, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Муассасамизда Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишлаб «Балли, қизлар!» беллашуви ўтказилди. Ота-оналар, ма-ҳалла фаоллари иштирок қилган тадбирда катта гуруҳ тарбияланувчилари ўзаро беллашишди. Кичкинтойлар «Баҳру байт» шартида муассаса тарбиячилари ҳамда ота-оналари ёрдамида ёд олган шеърлари, рубоийларини айтиб беришди. Шунингдек, улар чаққонлиги ва тасвирий санъатга бўлган меҳрларини ҳам муносиб тарзда намойиш этиб, ёшларига мос бўлган саволларга лўнда жавоб топишга ҳаракат қилишди. Жажжи

Read More

БАХШИЧИЛИК — ЎЛМАС САНЪАТ

Administrator/ Апрель 29, 2019/ Тадбир/ 0 comments

4-сон болалар мусиқа ва санъ-ат мактабида бир юз етмиш нафардан ортиқ ўқувчи турли йўналишларда таҳсил олмоқда. Жумладан, даргоҳда анъанавий хонандалик ва бахшичилик йўналиши ҳам ташкил этилган бўлиб, унда ўн уч нафар ўқувчи аждодларимиз миллий санъати сир-асрорларини ўрганмоқда. Жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган бахшичилик фестивалининг вилоят босқичида мактабимизнинг 4-синф ўқувчиси Муҳаммаджон Барганов фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Ушбу йўналишда Қурбондурди

Read More

МЕҲР ҚОЛУР…

Administrator/ Апрель 29, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Ҳа, шубҳасиз қанча йиллар ўтса-да, қанча сувлар оқиб кетса-да бу   дунёда инсоннинг инсонга меҳр-муҳаббати, қилган яхшиликлари-ю яхши номи қолади.

ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

Administrator/ Апрель 27, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Жорий йил ўз иш режамизга меҳнат фахрийлари иштирокидаги «Икки авлод учрашуви» тадбирларини мунтазам ўтказиб боришни киритганмиз. Яқинда шундай кечалардан бири Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда 1-мактабда ташкил этилди. Унга ички ишлар соҳасида самарали меҳнат қилиб, кексалик гаштини сураётган Шарифбой Матназаров ҳамда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби Мадраҳим Худойбергановлар ташриф буюриб, таълим жараёнлари, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Read More