Category Archives: Адабиёт

РУҲИЙ КАМОЛОТ САРИ

Administrator/ Декабрь 1, 2019/ Адабиёт/ 0 comments

  XI асрдан бошлаб шарқнинг деярли барча нуфузли шоир ва ёзувчилари, мутафаккир ва олимлари тасаввуфдан озиқланиб, унинг инсонпарварлик ғояларидан руҳланганлар. Тасаввуф адабиётининг йирик намояндаларидан бири Хўжа Аҳмад Яссавийдир. У яссавия тариқатига асос солиб, туркий тилда содда, халқчил мисралар битди. Аҳмад Яссавий 1041 йилда Сайрамда, шайх Иброҳим хонадонида туғилган. Етти ёшида отасидан, кейинроқ онасидан айрилади. У аксарият толиби илмлар қаторида Бухорода

Read More

ҲАЁТГА МЕҲР БИЛАН

Administrator/ Ноябрь 5, 2019/ Адабиёт/ 0 comments

ҲАЁТГА МЕҲР БИЛАН Комилжон ХУДОЙБЕРГАНОВ 1959 йилнинг 28 ноябрида Боғот туманидаги Деҳқонбозор қишлоғида таваллуд топган. 1985 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини, 2007 йилда эса вилоят халқ таълими ходимларини  қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтини тамомлаган. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси.

БЕҒУБОР ВА БЕДОР ТУЙҒУЛАР

Administrator/ Октябрь 9, 2019/ Адабиёт/ 0 comments

«Боғот садоси» газетаси таҳририяти қошидаги «Қалдирғоч» ёш ижодкорлар тўгараги аъзоси, 12-мактаб ўқувчиси Рўзахон Сафарбоеванинг «Орзулар қанотида» деб номланган шеърий тўплами нашрдан чиқди.

ОРЗУЛАР ГУЛ ОЧГАНДА

Administrator/ Сентябрь 10, 2019/ Адабиёт/ 0 comments

«Боғот садоси» газетаси қошидаги «Қалдирғоч» ёш ижодкорлар тўгарагининг фаол аъзоси, 7-мактаб ўқувчиси Сурайё Тўхтаеванинг «Юракларда гуллайди орзу» деб номланган илк шеърий тўплами нашрдан чиқди.

«ОВОЗИНГГА МОНАНД ЧАЛ, СОЗИНГ ЯХШИ»

Administrator/ Август 16, 2019/ Адабиёт/ 0 comments

«ОВОЗИНГГА МОНАНД ЧАЛ, СОЗИНГ ЯХШИ» Мустақиллик йилларида миллий мусиқачилик, айниқса, халқ оғзаки ижодининг ёрқин намунаси бўлган бахшичилик санъати ривожига катта эътибор қаратилди. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан республикамизда ҳар икки йилда бир марта Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилишининг йўлга қўйилиши миллий анъаналарни улуғлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, ушбу йўналишда ижод қилаётган истеъдодларни аниқлашда катта истиқболларга йўл очиши, шубҳасиз.

ТИНЧЛИК

Administrator/ Август 10, 2019/ Адабиёт/ 0 comments

Тунлар ороми йўқ қаро кўзларнинг, Ҳар куни қўрқувда, туни ғафлатда. Юртида нотинчлик қанча элларнинг, Гўдаклари қолган шум аросатда. Не қилсин, эҳ айтинг, бегуноҳ гўдак, Эртароқ айрилган у онасидан. Барига шу қурғур нотинчлик сабаб, Не бўлса кўрар у пешонасидан. Эҳ, шундайин нопок, шайтон кимсалар, Қанча қондошларни этдилар айро. Қўлидан келгани қотиллик фақат, Сув ўрнига оқар қон бўлиб дарё. Шу сабабли одамлар

Read More

РАЙҲОН БЎЙЛИГИМСАН ЮРТИМ – БОҒОТИМ

Administrator/ Август 10, 2019/ Адабиёт/ 0 comments

Сенга айтолмаган сўзларим бисёр, Сен менинг туганмас достонларимсан. Боғингда бир гул ҳам чекмасин озор, Менинг мангу қолар бўстонларимсан. Дилдан жўшиб айтар шеърим, баётим, Райҳон бўйлигимсан юртим — Боғотим. Тонгинг таровати таним яйратар, Булбул нағмасида янги тарона. Кундуз бобо қуёш нурин таратар, Тунлари юлдузлар, ой ҳам парвона. Дилдан жўшиб айтар шеърим, баётим, Райҳон бўйлигимсан юртим — Боғотим. Ҳар кун ўзга жило

Read More