Category Archives: Саломатлик

ОФТОБ УРИШИДАН САҚЛАНИНГ!

Administrator/ Июль 31, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Юртимизда ёз чилласи бошланган. Бундай пайтда албатта офтоб уришидан сақланиш лозим. Агар кишини офтоб урса тана ҳарорати кўтарилади, терида қизариш пайдо бўлиб, ҳолсизланиш кузатилади, шунингдек, бош айланиб, кўнгил айнийди. Офтоб урган одамни дарҳол соя-салқин жойга ётқизиш даркор.

ҲАР БИР ИНСОН ДОНОР БЎЛА ОЛАДИ

Administrator/ Июль 31, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Донор бўлишлик хайрли ва савоб ишдир. Соғлом киши 400 мл қон йўқотганда организмга зарар қилмайди. Шундай экан гавда оғирлигининг   1/13 қисмини ташкил этувчи қондан беморга ҳадя этиш олижаноблик намунасидир.

«СОҒЛОМ АЁЛ ОЙЛИГИ»

Administrator/ Июль 5, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Давлатимиз раҳбарининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила  институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникаларда шифокор-у мутахассислар иштирокида жорий йилнинг 3 июнидан 6 июлигача «Соғлом аёл ойлиги» ўтказилаётир. Дастлаб «Аёллар маслаҳатхоналари»да махсус рўйхат шакллантирилиб, шунга асосан тармоқ режа ишлаб чиқилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар

Read More

ГЕПАТИТ А — ЎТКИР ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИК

Administrator/ Июнь 28, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Бу касалликни вируслар келтириб чиқаради. Гепатит А ташқи муҳит омиллари таъсирига чидамлилиги билан алоҳида ажралиб туради. Касаллик вируслари организмга тушгач қон орқали жигар тўқималарини шикастлайди, бунинг натижасида сарғайиш белгилари ҳосил бўлади. Бундан олдин эса беморда умумий ҳолсизлик, тана ҳароратининг ошиши, қоринда оғриқ ва кўнгил айниши кузатилади

КАНА ЧАҚИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ!

Administrator/ Июнь 28, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Қрим-конго геморрагик иситма касаллиги кана чақиши орқали юқувчи хавфли юқумли касалликдир. Бу касаллик асосан чўлда фаолият олиб борадиган ва чорвачилик билан шуғулланувчи кишиларда учрайди.

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШ БАРЧАНИНГ ИШИ

Administrator/ Июнь 26, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало, организмда унга қарши иммунитет ҳосил қилиш даркор. Демак, гиёҳвандликка қарши курашиш, ёшларни бу балодан асраш учун тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш, шу орқали фуқаролар онгу шуурида иммунитетни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.

ЯНГИ ВАКЦИНА

Administrator/ Июнь 10, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Маълумотларига кўра аёлларда учрайдиган бачадон саратони ҳасталиги кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда туради. Ушбу касалликнинг олдини олишда самарадорлиги юқори ва хавфсиз бўлган вакцина билан эмлаш яхши натижа беради.

КАШАНДАЛИК — УМР ЗАВОЛИ

Administrator/ Июнь 5, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Тамаки етти мингга яқин компонентлардан иборат бўлиб, уларнинг асосий қисми заҳарли моддалар ҳисобланади. Никотин организмга тушгач гиёҳванд моддаларга қараганда икки, спиртли ичимликларга нисбатан уч маротаба тезроқ таъсир қилади. Тўғри, у бош мия томирларини кенгайтириши ҳисобига маълум вақт бош оғриғидан халос этгандай, руҳиятни кўтаргандай бўлади. Аммо, бу вақтинчалик. Тамаки таркибидаги заҳарли моддалар организмда оғир асоратлар қолдиради. Тамаки тутунининг бир куб сантиметрида

Read More