Monthly Archives: Май 2019

АҲОЛИ ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИ АСОСИ

Administrator/ Май 31, 2019/ Суд ҳуқуқ тизими/ 0 comments

Барчамизга яхши маълумки, республикамизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг, айниқса, кам таъминланган оилалар аъзоларининг бандлигини таъминлаш мақ-садида уларга имтиёзли кредитлар ажратиш соҳасида кенг кў-ламли ишлар амалга оширилаётир. Жумладан, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида вилоятимизга 260 миллиард сўм ресурс маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 20 май ҳолатига 8581 нафар фуқарога 115 миллиард 400 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар расмийлаштирилди.

СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АФЗАЛЛИКЛАРИ

Administrator/ Май 31, 2019/ Қишлоқ хўжалиги/ 0 comments

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар асосан суғоришга мўлжалланган. Шунинг учун ҳам ушбу соҳа чучук сувнинг йирик истеъ-молчиси саналади. Сув тақчил бўлган йилларда деҳқонларимиз қанчалик машаққат чекканлигини яхши биламиз. Сувнинг ҳам ҳисоби бор, уни тежаб, ортиқча исрофгарчиликларга йўл қўймаслик даркор.

ҚУЛЛИК БАЛОСИ

Administrator/ Май 30, 2019/ Ҳуқуқий/ 0 comments

Одам савдоси энг оғир ва жирканч жиноятлардан биридир. Афсуски, инсонни бегона юртларда сотиб юбориш, ҳуқуқларидан маҳрум этган ҳолда қул қилиб ишлатиш каби ҳолатлар ҳамон учраб турибди.

ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Administrator/ Май 30, 2019/ Огоҳлик/ 0 comments

Кўп ҳолларда ишсиз қолган, оғир вазиятга тушган инсонлар одам савдоси қурбонига айланишади, чунки улар мўмай даромад ёки гўзал ҳаётни ваъда қилувчи таклифларга тез ишонадилар. Одам савдосидан жабрланганларнинг кўпчилиги аёллар эканлиги эса ниҳоятда ачинарлидир. Шу сабабли шубҳали ёхуд ҳаддан ортиқ жозибали таклифларга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур. Сизга чет элда ишлаш учун расмий ҳужжат ёки рухсатнома керак эмас дейишса, хавфсизликни баҳона

Read More

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Administrator/ Май 29, 2019/ Хабарлар/ 0 comments

Туман ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашув ҳамда сайёр қабул ўтказилди. Унда тадбиркорлик субъектлари манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, божхона ва солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар, ечимини топмаётган масалаларни қонун доирасида ҳал этиш ҳамда уларга амалий ёрдам беришдан иборатдир.

«МЕНИНГ МАКТАБИМ — МЕНИНГ УЙИМ»

Administrator/ Май 29, 2019/ Тадбир/ 0 comments

25 май куни туманимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида «Менинг мактабим — менинг уйим» шиори остида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди. Унда 1- ва 11-синф ўқувчилари иштирок этдилар. Меҳмонлар, ота-оналар, устозлар битирувчиларни қизғин қутлаб, келгуси ҳаётларига оқ йўл тилашди.

МУРОЖААТЛАР: ТАҲЛИЛ ВА ТАҚҚОС

Administrator/ Май 29, 2019/ Ҳуқуқий/ 0 comments

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонасига жорий йилнинг биринчи чорагида 127 мурожаат келиб тушган бўлиб, шулардан 102 таси кўриб чиқилиб, тегишли тартибда ҳал этилган.

ТАДБИРКОРЛИК — ДАВР ТАЛАБИ

Administrator/ Май 29, 2019/ Тадбиркорлик/ 0 comments

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини янада ошириш мавзусидаги йиғилишларда халқ таълими тизими ривож топишида молиявий манбалар муҳим ўрин эгаллаши таъкидланиб келинган. Тизим эҳтиёжларини молиялаштириш Халқ таҳлими вазирлиги ихтиёрига берилиб, мактаб таълимини ривожлантириш фонди ташкил этилиши белгиланди. Эндиликда ҳар бир мактабга бюджетдан ташқари маблағ топиш имкониятлари яратилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда туманимиздаги умумтаълим мактабларида ҳам тадбирлар

Read More

ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ВА ЎСИШ

Administrator/ Май 28, 2019/ Иқтисодиёт/ 0 comments

Жорий 2019 йилнинг биринчи чораги давомида туманимизда 102,5 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари, 25,9 миллиард сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқилди. Шунингдек, асосий капиталга 26,7 миллиард сўм миқдорида инвестициялар киритилди. Чакана товар айланмаси 62,5 миллиард сўмни ташкил этди. 52,4 миллиард сўмлик бозор хизматлари кўрсатилди.

СИЗГА МЕҲНАТ СТАЖИ КЕРАКМИ?

Administrator/ Май 28, 2019/ Ҳуқуқий/ 0 comments

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек, уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан барча юртдошларимиз бирдек меҳнат стажига эга

Read More