Daily Archives: 29 мая 2019

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Administrator/ Май 29, 2019/ Хабарлар/ 0 comments

Туман ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашув ҳамда сайёр қабул ўтказилди. Унда тадбиркорлик субъектлари манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, божхона ва солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар, ечимини топмаётган масалаларни қонун доирасида ҳал этиш ҳамда уларга амалий ёрдам беришдан иборатдир.

«МЕНИНГ МАКТАБИМ — МЕНИНГ УЙИМ»

Administrator/ Май 29, 2019/ Тадбир/ 0 comments

25 май куни туманимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида «Менинг мактабим — менинг уйим» шиори остида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди. Унда 1- ва 11-синф ўқувчилари иштирок этдилар. Меҳмонлар, ота-оналар, устозлар битирувчиларни қизғин қутлаб, келгуси ҳаётларига оқ йўл тилашди.

МУРОЖААТЛАР: ТАҲЛИЛ ВА ТАҚҚОС

Administrator/ Май 29, 2019/ Ҳуқуқий/ 0 comments

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонасига жорий йилнинг биринчи чорагида 127 мурожаат келиб тушган бўлиб, шулардан 102 таси кўриб чиқилиб, тегишли тартибда ҳал этилган.

ТАДБИРКОРЛИК — ДАВР ТАЛАБИ

Administrator/ Май 29, 2019/ Тадбиркорлик/ 0 comments

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини янада ошириш мавзусидаги йиғилишларда халқ таълими тизими ривож топишида молиявий манбалар муҳим ўрин эгаллаши таъкидланиб келинган. Тизим эҳтиёжларини молиялаштириш Халқ таҳлими вазирлиги ихтиёрига берилиб, мактаб таълимини ривожлантириш фонди ташкил этилиши белгиланди. Эндиликда ҳар бир мактабга бюджетдан ташқари маблағ топиш имкониятлари яратилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда туманимиздаги умумтаълим мактабларида ҳам тадбирлар

Read More