Monthly Archives: Июнь 2019

ЭЗГУ ИШЛАРГА КАМАРБАСТАМИЗ

Administrator/ Июнь 30, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта ташаббус ёшларимиз ҳаётига мазмун бахш этмоқда. Жумладан, мактабимизда ана шу йўналишлар бўйича қатор танловлар ўтказилаётир. Бўлиб ўтган тадбирларда Мафтуна Матжонова, Гулибону Султонбоева, Гулсанам Қуронбоева сингари ўқувчилар расм чизиш бўйича ўз иқтидорларини намойиш этган бўлсалар, Гулшода Рўзметова жонли ижрода қўшиқ куйлаб, олқиш олди. Азизбек Саъдуллаев ижросидаги най наволари эса барчани хушнуд этди.

МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ

Administrator/ Июнь 30, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус жойларда ўз аксини топаётир. Айниқса, ёзги таътилга чиққан мактаб   ўқувчилари мазкур ташаббус доирасида ташкил этилган тўгаракларда фаол иштирок этиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказишмоқда.

ВАТАН ТАҚДИРИ — БИЗНИНГ ТАҚДИРИМИЗ

Administrator/ Июнь 29, 2019/ Ёшлар сиёсати/ 0 comments

Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Шу боис ҳам ёшлар масаласи давлат сиёсатининг ажралмас бўлагидир. Ўтган йиллар мобайнида ёшлар сиёсатига оид йигирмадан ортиқ қонун, юзга яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ўттиздан зиёд халқаро ҳуқуқий ҳужжатни ратификация қилган.

ҒЎЗА ПАРВАРИШИДАГИ МУҲИМ ТАДБИРЛАР

Administrator/ Июнь 28, 2019/ Қишлоқ хўжалиги/ 0 comments

Туманимизда саноатнинг муҳим хомашёси бўлган пахтадан мўл ҳосил олиш учун гўза парваришининг зарур агротехник тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмоқда. 124 фермер хўжалигига қарашли 6435 гектар майдондаги ғўза ниҳоллари кундан-кунга ўзгача тус олиб бораётир. Берилган минерал ўғитлар ғўза вегетацияга ижобий таъсирини кўрсатяпти. Айни кунларда дала меҳнаткашлари турли зараркунандаларга қарши курашиб, суғориш ишларини сифатли амалга оширмоқдалар.

«УЙГА КИРИНГ, ЧОЙ ДАМЛАБ БЕРАМАН»

Administrator/ Июнь 28, 2019/ Маданият/ 0 comments

«Уйга киринг, чой дамлаб бераман» ёки «бир пиёла чойимиз бор» дея мулозамат кўрсатишлар хал-қимизнинг меҳмондўстлигидан далолатдир. Нима учун айнан чой, бошқа ичимлик ёхуд таом эмас! Чунки, чой кундалик турмушимизга шунчалик сингиб кетганки, дастурхонимизни шусиз тасаввур қилиш мушкул.

ГЕПАТИТ А — ЎТКИР ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИК

Administrator/ Июнь 28, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Бу касалликни вируслар келтириб чиқаради. Гепатит А ташқи муҳит омиллари таъсирига чидамлилиги билан алоҳида ажралиб туради. Касаллик вируслари организмга тушгач қон орқали жигар тўқималарини шикастлайди, бунинг натижасида сарғайиш белгилари ҳосил бўлади. Бундан олдин эса беморда умумий ҳолсизлик, тана ҳароратининг ошиши, қоринда оғриқ ва кўнгил айниши кузатилади

КАНА ЧАҚИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ!

Administrator/ Июнь 28, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Қрим-конго геморрагик иситма касаллиги кана чақиши орқали юқувчи хавфли юқумли касалликдир. Бу касаллик асосан чўлда фаолият олиб борадиган ва чорвачилик билан шуғулланувчи кишиларда учрайди.

Ҳурматли юртдошлар, тадбиркор-у фермерлар, корхона-ташкилот раҳбарлари!

Administrator/ Июнь 28, 2019/ Эълонлар/ 0 comments

Маҳсулотингизни реклама қилишни, ҳамкорлар топишни, бугунги  фаолиятингизни тарихга муҳрлаб қолдиришни истаётган бўлсангиз, бундай имкониятни сизга «Боғот садоси» таҳририяти тақдим этади.

МАҲОРАТ ВА МЕҲР БИЛАН

Administrator/ Июнь 27, 2019/ Байрам/ 0 comments

Газетамиз нашрдан чиқа бошлаганига 62 йил тўлди. Шу давр мобайнида газета таҳририятида ўз касбининг фидойилари бўлган ўнлаб забардаст журналистлар фаолият юритган. Улар бугунги кунда ҳам таҳририятга тез-тез ташриф буюриб, ўз шогирдларидан ўгит ва маслаҳатларини аямай келаётирлар. Ана шундай устозлардан бири Ибодулла Худоёров ҳақида сўз юритамиз.

ДАЛАНГИЗНИ АМБРОЗИЯДАН АСРАНГ

Administrator/ Июнь 27, 2019/ Қишлоқ хўжалиги/ 0 comments

Шундай бегона ўтлар борки, улар экинлар учун ниҳоятда хавфли ҳисобланади. Шулардан бири эрмон баргли амброзиядир. У бир йиллик карантин ўсимлик бўлиб, ташқи кўринишидан эрмон баргига жуда ўхшайди. Унинг илдизи тупроққа тўрт метр чуқурликкача кириб боради. Амброзия майсалари апрелp-май ойларида униб чиқиб, август-октябрp ойларида гуллайди. Мазкур карантин ўсимлик кеч кузгача ўсиб, экинларни ифлослантиради. Амброзия тупроқдаги озуқа моддаларни ўзлаштиришда маданий экинларга нисбатан

Read More