КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНДИ

Administrator/ Апрель 28, 2019/ Китобхонлик/ 0 comments

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ўғил-қизларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йи-ғилиши ўтказилган эди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан руҳланиб, китобхонлик тадбирларига кенг ўрин берилаётганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин.

Туманимиздаги «Нуронийлар маскани» сўлим истироҳат боғида жойлашган. Манзарали дарахтлар, гуллар қуршовидаги даргоҳдан нуронийлар қадами ҳечам аримайди. Унда мўъжазгина кутубхона ҳам ташкил этилганлиги эса бу ерга ташриф буюрувчилар учун айни муддаодир.

Яқинда Латифжон ҳожи Бобожонов ўзининг қаламига мансуб бўлган «Саййид Одина эшон ҳақида тазкира», «Паҳлавон Аҳмад замчи қиссаси», шунингдек, Шуҳратнинг «Олтин зангламас» ва бошқа шу каби йигирмага яқин бадиий асарларни маскан кутубхонасига туҳфа этди.

Бундан ташқари туман бош имом-хатиби Рашидбек Эрназаров ҳамда «Иморат бобо» масжиди имом-хатиби Фаҳриддин Абдуллаевлар ўзларининг шахсий китоб жавонларидан жой олган ўндан ортиқ китоблари билан нуронийлар масканига ташриф буюришди. Айни пайтда маскан кутубхонасида мингдан ортиқ китоб мавжуд.

Бахтиёр ҚОБУЛОВ,

«Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*