ТЕНГДОШЛАРИГА ЎРНАК БЎЛИБ

Administrator/ Апрель 30, 2019/ Тарбия/ 0 comments

Тил билган — эл билади. Шу боис юртимиз ёшларининг хорижий тилларга бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилаётир.

Туманимиз мактабларида ҳам чет тилларни ўрганишга иштиёқи баланд ўқувчилар сафи тобора кенгаймоқда. Буни ўз ўқувчиларим мисолида айтишим мумкин. Масалан, 7-синф ўқувчиси Фарруҳбек Бобожонов тенгдошлари орасида одоб-икроми, илмга чанқоқлиги, жамоат ишлари ҳамда тадбирларда фаоллиги билан ажралиб туради. У инглиз тилини пухта ўзлаштириб олиш мақсадида мактабдаги дарс машғулотларидан ташқари ўзи мустақил тарзда ўқиб, ўрганяпти. Яқинда у туманда бўлиб ўтган билимлар беллашувида инглиз тилига ихтисослаштирилган синфлар ўртасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Бунда албатта дарсдан ташқари тўгарак раҳбари, маҳоратли педагог Гулноза Рўзметованинг ҳиссаси катта бўлди. Эндиликда Фарруҳбек беллашувнинг вилоят босқичига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳамиша тенгдошларига ўрнак бўладиган Фарруҳбекдай ёшлар сафи кенгайишини ҳар бир устоз истайди, албатта. Ўқувчимиз изланишларига омад тилаган ҳолда хорижий тиллар билимдони сифатида келгусида катта ишлар қилишига ишонч билдирамиз.

Ҳилола КАРИМОВА,

1-мактаб ўқитувчиси.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*