ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДА

Administrator/ Май 6, 2019/ Таълим/ 0 comments

Савол беринг, жавоб берамиз!

Савол: Оилавий мактабгача таълим муассасаси фаолияти қай тартибда йўлга қўйилади?

Умида САЛИМОВА. Ашхобод маҳалласи.

Ж.ИСКАНДАРОВ,

туман мактабгача таълим

 бўлими мудири:

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий техник ва методик таъминлаш давлат-хусусий шерикчилигининг моделларидан бири саналади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги қарори билан тасдиқланган «Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра томонларнинг мажбуриятлари белгилаб берилган.

Хусусан, тарбиячининг иш ҳақини белгиланган миқдорда тўлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари, юмшоқ инвентарь ва дори-дармонлар учун сарфланган харажатларни давлат МТМларида ўрнатилган нормалар асосида қоплаш, муассасани зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминлашда кўмаклашиш, ўқув материалларини фойдаланишга тақдим этиш ва бошқалар давлат томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

Болаларни парваришлаш ва сақлаш учун давлат талабларига жавоб берадиган шарт-шароит яратилишини таъминлаш, тегишли билим, кўникма ва малакага эга бўлиш, мунтазам малака ошириб бориш, маблағлар ва асосий воситалардан мақсадли фойдаланиш хусусий шерикнинг мажбуриятларидан саналади.

Бунда ота-оналар билан келишган ҳолда тўлов асосида қўшимча хизмат кўрсатиш имконияти мавжудлиги назарда тутилади.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*