ПЕНСИЯ ОЛИШДА ИМТИЁЗЛАР

Administrator/ Май 6, 2019/ Ҳуқуқий/ 0 comments

Савол: Кимлар ёшга доир пенсия ола билади, шунингдек, имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга?

Ҳадича Отаниёзова, Найман қишлоғи.

С.САИДЖОНОВ, бюжетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кексайганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар. Пенсия таъминоти Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади.

Мазкур қонун билан давлат пенсияларининг ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик каби турлари белгиланган. Қонунга мувофиқ эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда, иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Фуқароларнинг имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга айрим тоифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ белгиланади.

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилиб, ишсиз деб эътироф қилинган шахсларга ёшга доир пенсиялар муддатидан олдин тайинланиши мумкин. Бунда эркаклар 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*