ТАБИАТНИНГ ЎЗИ ТАБИБ

Administrator/ Май 7, 2019/ Инсон ва табиат/ 0 comments

Савол: Инсон дори-дармонлардан ташқари халқ табобати ёки Пайғамбаримиз (С.А.В) буюрган амаллар асосида қандай қилиб ўз танасининг яшовчанлик қобилиятини мустаҳкамлаши мумкин? Шу ҳақда қисқача маълумот берсангиз.

Музаффар Раҳимов, Қораёнтоқ қишлоғи.

Жавоб: — Бу ҳозирги кунда кўпчиликни ўйлантирувчи саволдир. Таъкидлаш жоизки, фармацевтика соҳасидаги улкан ютуқларга қарамай, шу бугунгача инсон иммунитетини тубдан ошира оладиган «мўъжизавий дори» ҳануз яратилмади. Шундай экан мустаҳкам соғлиқ учун динимиз Исломга, қолаверса Пайғамбаримиз (С.А.В) суннатларига мурожаат қилиш асло зиён қилмайди.

Таҳорат — саломатликка эришиш учун жуда осон йўл. Таҳорат билан юрган кишининг юрак-қон-томир касалликларига рўбарў келмаслиги фанда ўз исботини аллақачон топган. Совуқ сув билан қилинган таҳорат чиниқишда ёрдам берса, оғиз бўшлиғи ва бурунни доимий чайиб юриш турли инфекцияларнинг олдини олади. Қисқаси, асл мукаммаллик оддийликдадир.

Занжабил антибактериал, антимикроб, антисептик хусусиятларга эга. Бу хушбўй неъмат С ва В витаминларига бой. Таркибидаги ретинол моддаси инсон организмидаги янги ҳужайраларнинг фаол тикланишини таъминлайди.

Асал Қурҳони Каримда инсонлар учун берилган неъмат эканлиги алоҳида  таъкидланган. Айтиш жоизки, асалнинг кимёвий таркиби билан инсон қони бир-бирига ниҳоятда ўхшаш. Бизнинг қонимизда 24 та элемент мавжуд бўлса, асалда бу кўрсаткич 22 тани ташкил этади.

Замонавий текширувлардан маълумки, қора седана ошқозон-ичак трактини яхшилайди, инсон иммун тизимини фаоллаштиради. Седана ёғи кўп турдаги касаллик қўзғатувчи бактерияларни йўқотиб, қондаги холестерин миқдорини камайтиради, шунингдек, ўт ҳайдовчи восита ҳисобланади. Бир муборак ҳадисда: «Қора седана ўлимдан бошқа дардга даводир», дейилган.

Хельба уруғи шамоллашдан, иситмадан, вирусли инфекция асоратларидан қутулишда ёрдам беради. Мазкур ўсимлик юмшатувчи хусусиятга эгалиги боис балғам кўчирувчи восита ҳисобланади.

Унутманг, иммунитетни оширишда турли хил дориларни қабул қилавериш ярамайди. Табиий неъматлар истеъмоли дарддан фориғ бўлишда айни муддаодир.

М.Юсупов,

«Тавал бобо» масжиди имом-хатиби,

К.Илёсов, «Исмоилшайх бобо» масжиди имом-хатиби.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*