НОҚОНУНИЙ ИШ — КЕЛТИРАР ТАШВИШ

Administrator/ Май 7, 2019/ Суд ҳуқуқ тизими/ 0 comments

Жорий йилнинг 21 февраль куни туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида фуқаро М.Машариповнинг Деҳқонбозор қишлоғи ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатсиз, ёнилғи-мойлаш материаллари билан ноқонуний равишда савдо-сотиқ қилаётганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузар М.Машариповга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари жорий йилнинг 5 апрель куни туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Унда М.Машарипов айбига иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлигини билдирди.

Суд М.Машариповни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари бўйича айбли деб топиб, унга энг кам иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида жарима жазосини белгилади.

Ҳудди шунингдек, Нурафшон шаҳарчасида яшовчи Г.Қувалиев ҳам ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган. Туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан аниқланган бу ҳуқуқбузарликка оид иш туман маъмурий суди томонидан жорий йилнинг 5 апрель куни сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд қарори билан Г.Қувалиев энг кам иш ҳақининг иккидан бир баробари миқдорида жаримага тортилди.

Эндиликда Г.Қувалиев сартарошлик фаолияти билан қонуний шуғулланадиган бўлди. Суд жараёнида у лицензия олганлигини билдирди.

Мамлакатимизда фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган. Шунинг учун ҳам ишбилармонларимиз ўз ишларини қонуний асосда йўлга қўйганлари маъқул. Ана шундагина топган даромадлари баракали бўлади.

Б.ҲАЙИТБОЕВ,

туман маъмурий суди раиси.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*