«МАНГУЛИК  ЖАМОЛИ»

Administrator/ Май 8, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Замонавий ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири, шоир, таржимон ва адабиётшунос, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким адабиётимиз мулкига ўзининг беназир ижоди билан улкан ҳисса қўшган ижодкорлардан. Уни адабиёт, шеърият ихлосмандлари, дўстлари ва шогирдлари асло унутмайди. Ҳар йили унинг хотирасига бағишлаб вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Мангулик жамоли» кўрик-танлови ўтказиб келинади. Яқинда ушбу танловнинг туман босқичи 1-сон мактабда бўлиб ўтди. Бизга шундан хабар берадилар.

Сурайё ХУДОЙБЕРГАНОВА, 26-мактаб ўқитувчиси: — Етти номинация бўйича баҳс олиб борилган танловда мактабимиз ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати қатнашчиларни ўн баллик тизимда баҳолаб бордилар. Тенг балл тўплаган ўқувчиларга қўшимча саволлар берилиб, ғолиб аниқланди. Мактабимизнинг 8-синф ўқувчиси Паризод Ражабова «Умидли истеъдод соҳиби» номинациясида юқори натижага эришиб, ғолибликни қўлга киритди.

Нафосат СОБИРОВА, Миришкор қишлоғи: — Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятига алоҳида эътибор қаратилаётган шу кунларда Матназар Абдулҳаким ҳаёти ва ижодига бағишланган «Мангулик жамоли» танловининг ўтазилиши айни муддао. Мана шундай тадбирларда 6-сон мактаб жамоаси фаол қатнашиб келади. Мактаб ўқувчиларидан Дилнура Саъдуллаева, Ноила Аминова, Дилнура Қурбонбоева,  Дилнавоз Саъдуллаевалар танловнинг туман босқичида турли номинациялар бўйича фахрли ўринларни эгаллашди.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*