«ҲАРАКАТ ҚИЛГАНГА ОМАД КУЛАДИ»

Administrator/ Май 10, 2019/ Бунёдкорлик/ 0 comments

Халқимизнинг уй-жой масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, уларни арзон ва замонавий хонадонлар билан таъминлашда Тўрабой Отажонов раҳбарлик қилиб келаётган «Найман бинокор» масъулияти чекланган жамияти ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2017 йилда ўз иш фаолиятини бошлаган корхона ишчилари шу кунгача саккизта хонадон эгаларига уй калитларини топширишди, яна шунча одам тез кунларда янги уйларга кўчиб ўтади.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир уй эгаси тўғридан-тўғри масъулияти чекланган жамияти билан шартнома тузиб, дастлабки эллик фоиз тўловни амалга оширади, маблағнинг қолган қисми уч йил давомида босқичма-босқич тўлаб борилади.

— Корхонамизда 16 нафар киши меҳнат қилади. Улар ғишт теришдан тортиб охирги пардозлаш ишларигача бажаришади. Халқимизга қулайлик яратиш мақсадида иложи борича уйлар таннархи арзон бўлиши устида иш олиб борамиз. Икки хонали турар-жойлар 86, уч хоналилар эса 105 миллион сўм қилиб белгиланган. Иккита иморатда жамланган бу 16 уйдан ташқари яна қирқта хонадон уйларини бунёд этишни режалаштирганмиз, — дейди жамият раиси   Т.Отажонов.

Тўрабой ака хайр-саховатни ҳам канда қилмайди. Бунёд этилган уч хонали уйлардан биттаси «Оқ тепа» ма-ҳалласида бир уйда учта келин билан яшаётган Рамз Худойберганов ҳамда Саодат Мадаминоваларга эллик фоизли чегирма билан совға қилинди. Уларнинг ўғли Илҳом Худойберганов ва Саодат опанинг ўзи ҳам шу корхонада ишлаяпти. Юртимизда мана шундай инсонлар кўпаяверсин,  дейди улар.

Биз ҳикоя қилаётган тадбиркор бўш пайтини мутолаа билан ўтказади. Уйи олдидаги мўъжазгина боғ ўртасига сўри ўрнатилган бўлиб, Тўрабой ака ана шу ерда газета ва китоб варақлашни хуш кўради. Яқинда у ўзи таҳсил олган 18-сон умумтаълим мактабига шахсий кутубхонасидан китоблар инъом этди.

Тўрабой Отажонов пенсия ёшига етган бўлса-да, ҳаракатдан асло тўхтамайдиган, ўй-хаёлида янги режалар билан яшайдиган ана шундай тадбиркор инсон.

Азамат САФАР.

Баҳодир ҚОЗОҚОВ олган суратлар.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*