ТАДБИРКОРЛИК — ДАВР ТАЛАБИ

Administrator/ Май 29, 2019/ Тадбиркорлик/ 0 comments

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини янада ошириш мавзусидаги йиғилишларда халқ таълими тизими ривож топишида молиявий манбалар муҳим ўрин эгаллаши таъкидланиб келинган. Тизим эҳтиёжларини молиялаштириш Халқ таҳлими вазирлиги ихтиёрига берилиб, мактаб таълимини ривожлантириш фонди ташкил этилиши белгиланди. Эндиликда ҳар бир мактабга бюджетдан ташқари маблағ топиш имкониятлари яратилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда туманимиздаги умумтаълим мактабларида ҳам тадбирлар амалга оширилаётир.

Қулонқорабоғ қишлоғидаги 26-сон мактаб жамоаси бу ташаббусни биринчилардан бў-либ ҳаётга татбиқ этишни бошлади. Таълим масканининг эски жиҳозлари сақланадиган омбори қайта таъмирланиб, маҳаллий тадбиркорга тақдим этилди. Ишбилармон эса жорий йил бошидан суюлтирилган газда ишловчи ихчам нон пишириш печини ўрнатиб, ўз фаолиятини бошлаб юборди.

— Айни пайтда беш нафар ишчи ишлаётган корхона кунига беш юзта қолипли нон ишлаб чиқариш қувватига эга, — дейди мактаб директори Латифбой Ёқубов. — Кейинчалик турли пишириқлар тайёрлашни тадбиркор ўз режасига киритган.  Айтиш жоиз-ки, келгусида мактабда бу йўналишда махсус тўгарак ташкил этиш ниятидамиз, мақсадимиз ўғил-қизларнинг ҳам назарий, ҳам амалий билимларини оширишдан иборатдир. Бу бизнинг мактаб таълимини ривожлантириш, жумладан, бюджетдан ташқари топилган маблағимиз эвазига яхши ишлаётган ўқитувчиларни ҳамда аҳлочи ўқувчиларни рағбатлантиришда моддий асос бўлиб хизмат қилади.

Корхонада тайёрланаётган махсулотлар сифати талаб даражасида эканлигидан харидорлар мамнун. Бу эса нафақат аҳоли, балки қишлоқ худудидаги чойхона-ю ошхоналар ҳамда савдо шохобчалари учун айни муддао.

Излаган имкон топаверади. Туманимиздаги бошқа таълим муассасаларида ҳам ишга солинмаган имкониятлар ҳали бисёр. Улардан самарали фойдаланиб, таълим ривожига йўналтиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

А.Отагалдиев.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*