БАҲОР

Administrator/ Май 11, 2019/ Шеърият/ 0 comments

Сурайё Тўхтаева тумандаги 7-мактабда таҳсил олади. У ўз кечинмаларини гўзал сатрларда ифода этишга, ижодга самимият билан ёндашишга интилади. Сурайёнинг шеърлари турли тўпламлар ва матбуот  нашрларида чоп этилган.

Кўз-кўз қилиб кўм-кўк сепини,

Чор атрофга ёйди кўкламой.

Дарахтлар баргларин ёзиб,

Боғу роғлар очдилар чирой.

Ўлкам аро баҳор нафаси,

Чуғурлашган қушларнинг саси,

Кўкда сузар оппоқ булутлар,

Яшнар энди деҳқон даласи.

Гоҳи эсиб майин шабада,

Сочларимни силайди аста.

Шафтолининг пуштиранг гули

Каби кўнглим бахтга пайваста.

Гоҳ товусдек товланиб кўкда

Кўринади рангин камалак.

Тепаликда қувончи чексиз,

Болажонлар учирар варрак.

Эй, баҳорим, ўзинг эрурсан,

Фаслларнинг пок фариштаси.

Боғлаб қўйдинг, узилмасин ҳеч,

Меҳру вафо, дўстлик риштаси.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*