ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Administrator/ Май 30, 2019/ Огоҳлик/ 0 comments

Кўп ҳолларда ишсиз қолган, оғир вазиятга тушган инсонлар одам савдоси қурбонига айланишади, чунки улар мўмай даромад ёки гўзал ҳаётни ваъда қилувчи таклифларга тез ишонадилар. Одам савдосидан жабрланганларнинг кўпчилиги аёллар эканлиги эса ниҳоятда ачинарлидир. Шу сабабли шубҳали ёхуд ҳаддан ортиқ жозибали таклифларга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур. Сизга чет элда ишлаш учун расмий ҳужжат ёки рухсатнома керак эмас дейишса, хавфсизликни баҳона қилиб, фуқаролик ҳужжатларингизни олиб қўйсалар ёки бегона шахснинг номи билан юришни маслаҳат бериб, сафар давомида кузатиб боришса, шунингдек, чегарадан ноқонуний ўтказишса, билингки бу каби ҳаракатларни содир этган кимсаларнинг ниятлари холис эмас.

Бугунги кунда одам савдоси глобал муаммолардан бири. Мамлакатимиз қонунчилигида ҳам бу жиноят учун тегишли жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Энг муҳими, одамфурушларнинг тузоғига илинмасликдир. Тил ўрганиш, ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни билиш, шу юртнинг қадрига етиш бизни одам савдоси деб аталмиш жиноятнинг қурбони бўлишликдан сақлаши муқаррар.

Малика МАТМУРОДОВА,

туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман Кенгаши депутати.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*