СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АФЗАЛЛИКЛАРИ

Administrator/ Май 31, 2019/ Қишлоқ хўжалиги/ 0 comments

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар асосан суғоришга мўлжалланган. Шунинг учун ҳам ушбу соҳа чучук сувнинг йирик истеъ-молчиси саналади. Сув тақчил бўлган йилларда деҳқонларимиз қанчалик машаққат чекканлигини яхши биламиз. Сувнинг ҳам ҳисоби бор, уни тежаб, ортиқча исрофгарчиликларга йўл қўймаслик даркор.

Туманимизда жами 10317 гектар майдонда пахта ва ғалла етиштирилади. Бунга ер шўрини ювиш даврида йиллик ўртача 85 миллион куб, ғўза вегетациясида 250 миллион куб атрофида сув лимити ажратилади. Агар ана шу эҳтиёж қопланмаган тақдирда кўнгилдагидек ҳосил олиш амримаҳол.

Президентимизнинг «Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан томчилатиб суғориш тизими бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги маблағлари асосида яратилган «Томчи» мобилp иловасининг республикамиз бўйлаб таништирилаётганлиги фермерларимиз учун муҳим қулайликдир.

Сув тежовчи замонавий технологиялар афзалликларини оддий бир мисолда келтириб ўтамиз. Туманимиздаги «Дилшод» фермер хўжалигининг жами ер майдони 119 гектар, шундан пахта майдони 43,5 гектарни ташкил этади. Бунинг учун меъёр бўйича 204500 куб сув сарф бўлади. Агар томчилатиб суғориш технологияси жорий этилса 102000 кубдан ортиқроқ оби ҳаёт етарли. Демак, сув ярмига тежалади. Бу тумандаги жами 6977 гектар пахта майдонларига татбиқ этилса, сув ва маблағнинг қай даражада тежалишини ўзингиз ҳисоблаб кўраверинг.

Қувондиқ РАҲИМОВ,

«Тошсоқа» ирригация тизими бошқармаси

мухандиси.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*