МУНОСИБ ТУҲФА

Administrator/ Июнь 1, 2019/ Байрам/ 0 comments

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунёда кенг нишонланади. Мамлакатимизда ҳам келажак эгаларига бахтли болаликнинг завқли онларини улашиш йўлида тизимли ишлар олиб борилаётир. Биргина мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан янгилаш ва ислоҳ қилиш мақсадида қатор дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

 

Туманимизда давлат-хусусий шерикчилик асосида 46 та, шундан 10 та очиқ ер участкасида, 2 та хусусий мулк негизида, 34 та оилавий мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш режалаштирилган. Булар ҳисобига яна 2140 нафар болани боқчаларга қамраб олишга эришилади. Байрам арафасида шуларнинг бир нечтаси фойдаланишга топширилди. Жумладан, «Оқтепа» маҳалласида давлат-хусусий шерикчилиги асосида «Назар қизи Муборакхон» масъулияти челанган жамиятига қарашли мактабгача таълим муассасаси иш бошлади. Қирқ ўринга мўлжалланган бу тарбия масканида ўнта янги иш ўрни яратилди.

—    Фаолиятимизга юқори малакали педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни жалб этганмиз, — дейди жамият раҳбари М.Қуранбоева. — Болаларнинг соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаб, тиббий хизмат сифатини ошириш баробарида юксак савияли қилиб тарбиялашга ҳаракат қилмоқдамиз.

Мазкур маҳалладан якка тартибдаги тадбиркор Камолот Ражаббоева, «Ашхобод» ма-ҳалласидан Баҳром Оллаберганов ҳамда Тоҳир Юсуповлар турар жой биноларида 25 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишди. Булар болажонлар учун ажойиб байрам туҳфаси бўлгани шуб-ҳасиз.

Жавлон ИСКАНДАРОВ,

туман мактабгача таълим бўлими мудири.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*