БОЛА ҚУВОНЧИ — ОЛАМ БАХТИ

Administrator/ Июнь 2, 2019/ Тарбия/ 0 comments

Бизнинг мактабгача таълим муассасамиз Миришкор қишлоғининг «Кўна бирлашув» маҳалласида жойлашган бўлиб, қўшни «Қумбодоқ» маҳалла  кичкинтойлари ҳам боқчамизга келишади. Боқча ёшидаги болалар ҳудудимизда беш юз нафардан зиёдроқни ташкил этади. Ҳозирда биз уларнинг қарийб 130 нафарини қамраб оляпмиз, холос. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, фаолияти тўхтаб қолган муассасамизни қайта ишга туширишда туманимиз ҳокими Ойбек Холбоевнинг хизматлари катта бўлди. Бундан нафақат ота-оналар, балки ўғил-қизлар ҳам жуда миннатдор.

Ота-оналардан мактабгача тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш бўйича кўплаб таклифлар бўлди. Шунга асосан очилган тайёрлов гуруҳига 45 нафар бола жалб қилинди.

Бугунги кунда 25 педагог, тарбиячи ҳамда ишчи ходимлар муассасамизда ўз иш фаолиятларини олиб боришмоқда. Яна шуни мамнуният билан таъкидламоқчиманки, яқинда тумандаги барча мактабгача таълим муассасалари ўртасида ўтказилган «Жажжи билимдон» танловида боқчамиз жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

Муассасамиз маҳаллалар ва ҳудудимиздаги мактаблар билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Яқинда Президентимизнинг беш ташаббуси асосида 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда тадбир ташкил қилинди. Ундаги чиқишлар тарбияланувчиларимизда ажойиб таассурот қолдирди. Жажжиларга қувонч улашиш ва уларнинг табассумини кўришдан ортиқроқ бахт йўқ дунёда.

Камолат ЖУМАНИЁЗОВА,

15-сон МТМ мудираси.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*