САЙЁҲЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР

Administrator/ Июнь 3, 2019/ Ҳуқуқий/ 0 comments

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси тасдиқланган.

Шунингдек, мазкур фармонга асосан 2019 йилнинг 1 февралидан 45 давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим белгиланди, 76 давлат фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлдилар. Шу билан биргаликда, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун бир қатор қўшимча кириш визалари бериладиган бўлди. Умуман олганда, 2025 йилнинг якунига қадар мамлакатимизга 9 миллиондан ортиқ туристларни жалб этиш белгиланган.

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИНГ

Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиб, бар-қарор даромад манбаига эга бўлиши учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинган. Юртдошларимиз берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, турли йўналишларда оилавий тадбиркорликни йўлга қў-йишлари мумкин.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёки уни ривожлантириш истагида юрган кишиларга имтиёзли кредитлар ажратилади. Мазкур кредитлар суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баробаридан 1000 баробаригача миқдорда бўлиши мумкин. Булар йиллик 7 фоиз ставкада, олти ойгача имтиёзли давр билан уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

 

ТАДБИРКОРЛАР ВА ИНВЕСТОРЛАР МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ

Мулк дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонда илк бор «Ишончни ҳимоя қилиш принципи» тушунчаси қўлланилган бўлиб, унга кўра давлат органининг маъмурий ҳужжати ҳақиқий эмас деб топилса ёки бекор қилинса, бунинг натижасида инвестор ёхуд тадбиркорга етказилган мулкий зарарнинг ўрни маълум шартларга кўра қоплаб берилади.

Шунингдек, эндиликда инвестор ёки тадбиркорнинг қонуний манфаатларига дахлдор бўлган маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёҳуд унга ўзгартиш киритиш фақат суд томонидан амалга оширилади.

Ушбу тартиб жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб кучга киради.

Яшинбек БОЛТАЕВ,

туман адлия бўлими бошлиғи.

 

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*