ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ШАЙМИ?

Administrator/ Июнь 4, 2019/ Бунёдкорлик/ 0 comments

Ёз ойларида оромгоҳлар кўплаб ўқувчиларни ўз бағрига чорлайди. Ўғил-қизларимизнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари эса мавсумга тайёргарлик ишлари билан боғлиқдир.

Оромгоҳларда ёнғин хавфининг олдини олиш борасида дам олувчилардан иборат бўлган ёш кўнгилли ёнғин ўчирувчилар гуруҳини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, болалар оромгоҳлари бошланғич ёнғин ўчириш асбоблари билан тўла таъминланган бўлиши шарт. Ёнғин содир бўлганда болаларни бинолардан кўчириш чизмаси кўринадиган жойга осиб қўйилиши керак. Ҳовузлар сувга тўлдириб қўйилиши, бинолар ёнғиндан хабар берувчи ва сезувчи мосламалар билан таъминланиши лозим. Барча электр симлари ҳимоя қобиқларининг чидамлилик даражаси синовдан ўтказилиши, носоз, яроқсиз қисмлар эса янгисига алмаштирилиши зарур. Дам олиш масканини алоқа воситалари билан таъминлаш оромгоҳ раҳбарининг биринчи галдаги вазифасидир.

И.БОБОЖОНОВ,

ДЁХХ туман бўлинмаси бошлиғи.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*