ФИЛЛОКСЕРА — ТОК КУШАНДАСИ

Administrator/ Июнь 4, 2019/ Қишлоқ хўжалиги/ 0 comments

Узум ва ундан тайёрланган маҳсулотларга нафақат республикамизда, балки бутун дунёда талаб ортиб бораётир. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда мавжуд токзорларни сақлаб қолишга ва уларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда узумнинг кишмиш, чиллаки, ҳусайни, қирмизи, чарос, тоифи, сояки, ҳилолий каби бир нечта навлари етиштирилади.

Кўпгина давлатларда токнинг турли навларини иқлимлаштириш амалга оширилган, аммо бунинг салбий оқибатлари кейинчалик кўрина бошланган. Жумладан, 1858-1862 йилларда Англияга токнинг касалликка чидамли бўлган навлари АҚШдан келтирилиши натижасида хавфли кушанда саналмиш филлоксера ҳам кириб келган ва бу йигирма-ўттиз йил ичида Европанинг деярли барча ҳудудига тарқалган. Ушбу зараркунанданинг келиб чиқиш ватани Шимолий Америка бўлиб, дастлаб 1854 йилда ёввойи токларда аниқланган. Манбаларда келтирилишича, бу ҳашарот дунёнинг олтмишдан ортиқ давлати токзорларини зарарлаб улгурган.

Филлоксера сўрувчи, тенг-қанотлилар туркумига оид бўлиб, унинг барг ва илдиз шакллари мавжуд. Демак, улар узумга нафақат барг, балки илдизи орқали ҳам зарар етказа олади. Бунинг натижасида эса ривожланиш тўхтаб, ёш кўчатлар ҳосилга кирмасдан нобуд бўлади. Шундай экан, республикамиз ҳудудига чет давлатлардан филлоксера билан зарарланган кўчатлар кириб келишининг олдини олишимиз даркор. Умуман, четдан олиб келинаётган кўчатлар карантин зарарсизлантиришдан ўтказилиши лозим. Кимёвий кураш чораларида республикамизда қўллашга рухсат этилган пестицидлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Б.СУЛТОНОВ,

И.ЎРУНОВ,

«Хоразмдавкарантин» инспекцияси инспекторлари.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*