КАШАНДАЛИК — УМР ЗАВОЛИ

Administrator/ Июнь 5, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Тамаки етти мингга яқин компонентлардан иборат бўлиб, уларнинг асосий қисми заҳарли моддалар ҳисобланади. Никотин организмга тушгач гиёҳванд моддаларга қараганда икки, спиртли ичимликларга нисбатан уч маротаба тезроқ таъсир қилади. Тўғри, у бош мия томирларини кенгайтириши ҳисобига маълум вақт бош оғриғидан халос этгандай, руҳиятни кўтаргандай бўлади. Аммо, бу вақтинчалик. Тамаки таркибидаги заҳарли моддалар организмда оғир асоратлар қолдиради. Тамаки тутунининг бир куб сантиметрида 600 мингга яқин қурум заррачалари мавжуд. Улар кашанда ўпкасига чўкиб, нафас йўлларининг оғир касалликларини чақиради, ўпка саратони хавфи ортади. Доимий равишда чекувчиларнинг қон томирлари торайиб, инфаркт, инсульт каби касалликлар авж олишига сабаб бўлади. Қон таркибидаги кислород камайиши натижасида эса одамнинг зеҳни пасаяди.

Айни пайтда кашандалар сафи ёшлар ва аёллар ҳисобига кенгаяётгани жуда ачинарлидир.

И.МАТЛИЕВ,

туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси наркологи.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*