ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТЛАР УНДА ЖАМ

Administrator/ Июнь 7, 2019/ Китобхонлик/ 0 comments

Яқинда Боғот енгил саноат касб-ҳунар коллежи биносида «Ёш китобхон» республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 23-30 ёш тоифасида ҳарбий қисмимиздан оддий аскар Содиқжон Рустамов ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Содиқжон асли Самар-қанд вилоятидан. Аскар ҳарбий хизматни ўташ даврида ўз имкониятларини кўрсата олди. Ёшлигидан китоб ўқишга қизиққан Содиқжон танловга тайёргарлик жараёнида ҳарбий қисмимиз кутубхонасида билимларини янада ошириш мақсадида ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари ҳамда жаҳон адибларининг ҳаёти ва ижодини пухта ўрганди.

Ҳарбий қисмимизда бундай китобхон ёшлар кўпчиликни ташкил этади, шунинг учун ҳам улар ўртасида тез-тез адабий кечалар уюштирилиб борилади.

Китоб инсонга ҳалоллик, тўғрилик, эзгулик ва мардликдан сабоқ беради. Булар эса аскар учун энг зарур фазилатлардир.

Қаҳрамон ТЎРАБОЕВ, ҳарбий хизматчи.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*