ОШҚОЗОН-ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИДАН САҚЛАНАЙЛИК!

Administrator/ Май 10, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Юқумли ошқозон-ичак касалликларига йил давомида дучор бўлиш мумкин, аммо ёз ойларида касалланиш хавфи жуда юқори бўлади. Бунинг сабаби иссиқ кунларда организм чанқовбосди ичимликларни кўп миқдорда талаб этишидир, шунингдек, бу пайтда болалар ва ўсмирлар сув ҳавзаларида чўмиладилар, бунда эса маълум миқдорда сув ютилиши натижасида микроблар организмга тушади.

Юқумли ошқозон-ичак касалликларига хос бўлган умумий клиник белгилар —  холсизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, шунингдек, қусиш ҳамда ич кетишидир. Юқоридаги клиник белгилар кузатилса дарҳол шифокорга мурожаат қилиш даркор. Ёз мавсумида қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда беморларни тузли эритмалар билан даволаш ва тиббий кузатувга олиш ишлари олиб борилади.

Агарда сурункали тарзда ич кетиб, қусиш кузатилса, бу организмнинг сувсизланишига олиб келади, бундай вазиятда беморга кўпроқ суюқлик ичириш лозим.

Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра унинг олдини олиш осонроқ. Юқумли ошқозон-ичак касалликлари билан оғримаслик учун унинг олдини олиш чораларини кўриб, шахсий гигиена қоидаларига амал қилайлик.

  Аъзамжон АБДУЛЛАЕВ,

туман ДСЭНМ

 эпидемиологи.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*