АЛЛЕРГИЯДАН ХАЛОС БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ

Administrator/ Июнь 10, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Аллергия — бу организмнинг таъсир этувчи омилларга, яъни аллергенларга нисбатан берган жавобидир.

Аллергия ҳар бир инсонда ўзига хос белгилари билан намоён бўлади. Масалан, бронхиал астма, аллергик тумов, қизилча тошиши, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилишлари, артритлар шулар жумласидандир.

Турмушда юқумсиз аллергик реакциялар кўп учраб, уларга чанглар, ҳайвон юнги, парранда пати, сунъий матолар, турли бўёқлар ва кимёвий воситалар сабаб бўлиши мумкин.

Тараққиёт натижасида йил сайин аллергенлар сони кўпайиб, улардан халос бўлиш эса тобора мураккаблашиб бораётир. Шунинг учун ҳам мунтазам равишда танани таш-қи таъсирларга нисбатан чиниқтириб бориш даркор. Аллергик ҳолатлардан сақланишдаги илк қадам соғлом турмуш тарзини шакллантириб, тўғри ва рационал овқатланиш, шунингдек, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишдир.

Хосият ХУДОЙНАЗАРОВА,

Саломатлик маркази шифокори.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*