ЯНГИ ВАКЦИНА

Administrator/ Июнь 10, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Маълумотларига кўра аёлларда учрайдиган бачадон саратони ҳасталиги кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда туради. Ушбу касалликнинг олдини олишда самарадорлиги юқори ва хавфсиз бўлган вакцина билан эмлаш яхши натижа беради.

Жорий йилнинг октябрp ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бачадон бўйни саратонига сабаб бўлувчи инсон папиллома вирусига қарши вакцинани татбиқ этишни режалаштирмоқда. Бу иш «Миллий эмлаш календари» бўйича 9 яшар қиз болаларни эмлашдан бошланади. Шу муносабат билан республикамизда мазкур вакцинани амалиётга татбиқ этиш мақсадида тақвимий иш режаси тасдиқ-ланди. Бу эса ўз навбатида ёш авлодни соғлом вояга етишига салмоқли ҳисса қўшиб, тиббий ёрдам сифатини яхшилашга имкон яратади.

Эмлаш ишлари кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникаларда амалга оширилади.

А.ҚУРОНБОЕВА,

туман ДСЭНМ эпидемиологи.

 

 

 

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*