ВАТАН ТАҚДИРИ — БИЗНИНГ ТАҚДИРИМИЗ

Administrator/ Июнь 29, 2019/ Ёшлар сиёсати/ 0 comments

Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Шу боис ҳам ёшлар масаласи давлат сиёсатининг ажралмас бўлагидир. Ўтган йиллар мобайнида ёшлар сиёсатига оид йигирмадан ортиқ қонун, юзга яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ўттиздан зиёд халқаро ҳуқуқий ҳужжатни ратификация қилган.

Президентимизнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони келажак эгаларига бўлган эътибор ва ғамхўрликни янги босқичга олиб чиқди. «Мард ўғлон» Давлат мукофоти ҳамда «Келажак бунёдкори» медалининг таъсис этилиши биз ёшларга янада шижоат ва илҳом бағишлади.

Мисол тариқасида айтиш мумкинки, Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент Давлат техника университети жойлашган «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси бугунги кунда мисли кўрилмаган обод масканга айланган. Ҳудудда катта қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Беруний бобомизга ўрнатилган ҳайкал ва унинг атрофидаги хиёбон, чиройли қурилган пиёдалар йўлакчалари, сўлим жойлардаги ўриндиқлар талабаларга куч ва руҳий енгиллик бағишлаши шубҳасиз.

Ўқувчилик пайтимда дадам талабалар шаҳарчасида ўтган йилларини эслаб, гапириб берардилар. Ўша пайтдан бошлаб мен ҳам Ўзбекистон Миллий Университетида ўқишни орзу қилардим. Бугун эса ниятимга етдим, дадам юрган кўчаларда мен ҳам қадам босаётганимдан жуда хурсандман.

Биз ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри хулоса чиқариб, танлаган соҳамизнинг етук мутахассиси бўлишга интилмо-ғимиз керак.

Шабнам САФАРОВА,

талаба.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*