МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ

Administrator/ Июнь 30, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус жойларда ўз аксини топаётир. Айниқса, ёзги таътилга чиққан мактаб   ўқувчилари мазкур ташаббус доирасида ташкил этилган тўгаракларда фаол иштирок этиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказишмоқда.

Яқинда 6-сон умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир ёшлар байрамига айланиб кетди. Унда Президентимизнинг беш ташаббусида илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий йўналишларга эътибор қаратилди.

Ҳар бир тўгаракка иқтидори ва қизиқишига қараб ўқувчилар жалб этилган. Ёш рассомлар тасвирий санъатнинг сеҳрли дунёсига мана шу тўгараклар орқали кириб келишса, китобхонлар ўзлари ўқиган китобларни бир-бирига сўзлаб беришлари билан мутолаа завқини ҳис қилишади. Ўғил-қизлар спорт турларидан ўзаро мусобақалашиб, жисмоний имкониятларини синаб кўрмоқдалар.

Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, уларда ёт иллатларга қарши иммунитет ҳам шунчалик кучли бўлади.

Нафосат СОБИРОВА,

Миришкор қишлоғи.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*