ЭЗГУ ИШЛАРГА КАМАРБАСТАМИЗ

Administrator/ Июнь 30, 2019/ Тадбир/ 0 comments

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта ташаббус ёшларимиз ҳаётига мазмун бахш этмоқда. Жумладан, мактабимизда ана шу йўналишлар бўйича қатор танловлар ўтказилаётир. Бўлиб ўтган тадбирларда Мафтуна Матжонова, Гулибону Султонбоева, Гулсанам Қуронбоева сингари ўқувчилар расм чизиш бўйича ўз иқтидорларини намойиш этган бўлсалар, Гулшода Рўзметова жонли ижрода қўшиқ куйлаб, олқиш олди. Азизбек Саъдуллаев ижросидаги най наволари эса барчани хушнуд этди.

Шунингдек, ўғил-қизлар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, кураш, футбол, стол тенниси каби турлари бўйича мусобақалар уюштирилмоқда. Мазкур беллашувларда Амирхон Озодов, Улуғбек Қўзиев, Шаҳризода Олимбоева ҳамда Дилнура Абдуллаевалар эпчил ва чаққонликларини кўрсатдилар.

Мактабимизда ўқувчиларнинг қўл меҳнатлари билан яратилган буюмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилган.

Лобар МАТКАРИМОВА,

23-мактаб ўқитувчиси.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*