ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Administrator/ Июль 1, 2019/ Огоҳлик/ 0 comments

Одам савдосига қарши курашиш бўйича туман Идоралараро комиссияси томонидан ушбу жиноятнинг мудҳиш оқибатлари ва унинг домига тушиб қолганлар тақдири, бу иллатнинг мамлакат тараққиёти ҳамда миллий қадриятларимизга кўрсатаётган салбий таъсирини ёшларга ҳаётий мисоллар билан тушунтириш мақсадида жойларда учрашувлар, давра суҳбатлари, профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Маҳаллаларда аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида чақалоқ савдоси ва унинг салбий оқибатлари хусусида тизимли равишда тушунтириш ишлари олиб борилаётир. «Хорижда ишлашнинг қонуний асослари», «Терроризм ва экстремизм — тараққиёт кушандаси», «Биз одам савдосига қаршимиз!» мавзуларидаги тадбирлар шулар жумласидандир.

Сўнгги йилларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, криминоген вазият сезиларли даражада яхшиланди. Аммо, бу ҳушёрликни йўқотишга асос бўлолмайди. Айрим давлат идоралари юқоридаги вазифаларни фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юклаб, бунга лозим даражада эътибор қаратишмаяпти. Зеро, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашишга барчамиз масъулмиз.

З.ОТАМУРОТОВ,

туман ИИБ тезкор вакили.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*