ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИ ЙЎЛИДА

Administrator/ Июль 2, 2019/ жавоб берамиз!/ 0 comments

Савол: Кейинги йилларда эркин иқтисодий зоналар тушунчаси кўп ишлатилмоқда. Уларнинг асосий фаолияти нималардан иборат?

Хусанжон БОБОЖОНОВ, Бешариқ қишлоғи.

Ж.ЙЎЛДОШЕВ,

Боғот туманлараро иқтисодий судининг судья ёрдамчиси:

— Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарнинг самарали фаолият юритиши учун инвестиция лойиҳаларини ташкил этиш ва уларни амалга ошириш, эркин иқтисодий зона иштирокчиларига ер майдонлари ажратиш, давлат мулкини инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан «ноль» харид қиймати бўйича бериш, шунингдек, эркин иқтисодий зонада муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.

Эркин иқтисодий зона иштирокчиларининг самарали фаолият юритиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспортга етказиб бериш ҳажми кенгайишига боғлиқ. Бунда илмий-назарий манбаларни тизимли таҳлил қилиб, умумлаштириш ҳамда улар моҳиятини тадбиркорларга етказиш амалий ёрдам вазифасини ўтайди. Масалан, ижтимоий сўровлар, илмий интервpюлар орқали кўзланган фойдага чиқа олмаган ва ўз ишини тўхтатиб қўйган иштирокчилар фаолиятини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилишнинг самараси, айниқса, сезиларли бўлади. Бинобарин, кредит шартномаси бўйича тадбиркорларнинг билимларини ошириб бориш муҳим аҳамиятга эга.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*