ЭЛГА ХИЗМАТ — ОЛИЙ ҲИММАТ

Administrator/ Июль 4, 2019/ Маданият/ 0 comments

Искандар Бобоев почта соҳасига ишга келганида эндигина ўн саккиз ёшга қадам қўйган қирчиллама йигит эди. Тақдир экан, орадан бир йил ўтиб-ўтмай уни аскарликка олишди, Афғонистондаги жанг майдонларига отланди. Жангоҳлардан омон қайтган Искандар танлаган соҳасида ўз ишини яна давом қилдирди. У ўтган йиллар мобайнида Бегмат Худойберганов, Олланазар Бекназаров, Матқурбон Нурметов каби устозлардан касб сир-асрорларини ўрганиб олди. Булар айниқса туман почта алоқа боғламасига раҳбарлик қилган кезларида жуда асқатди. Йиллар ва йўллар, устозлар ўгити ўз касбини севган кишига тажриба мактаби бўлиб бораверади. Бугун Боғот почта алоқа боғламасида ишлаб чиқариш муҳандиси лавозимида фаолият юритаётган Искандар аканинг жамоада алоҳида ўрни ва ҳурмати  бор.

—    Барча соҳалар қатори почта хизматида ҳам ривожланиш ва янгиликларни кузатиш мумкин. Буларни биз ҳам фаолиятимизга татбиқ этиб келмоқдамиз. Почта алоқа боғламаси ва унинг тизимидаги барча алоқа бўлимлари жамият томонидан локал компpютер тармоғига уланган бўлиб, электрон пул ўтказмалари тизими ишга туширилган. Тўловлар онлайн тарзда биллинг дастурига киритилмоқда. Жорий йилдан «UZDIGITAL TV» МЧЖ билан дистрибютерлик шартномаси тузилиб, бир неча миллион сўмлик хизматлар кўрсатилди, бу билан эса туманимиз хонадонларида теледастурларни янада сифатли томоша қилиш имкони яратилди, — дейди Искандар Бобоев.

Боғот почта боғламасида «Тезкор почта» хизмати ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ўтган беш ой ичида 397 та ана шундай хизмат бажарилди. Абдушариф Матризаев, Матрасул Хўжаниёзов, Мирзо Отамуродов сингари соҳа фидойилари бошқаларга ўрнак бўлишмоқда. Қолаверса, жамоада устоз-шогирд анъанаси давом этиб келаётир. Узоқ тарихга эга почта хизмати бугун замонавийлик касб этиб бораётганлигини таъкидлаш жоиз.

А.ОТАГАЛДИЕВ.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*