«СОҒЛОМ АЁЛ ОЙЛИГИ»

Administrator/ Июль 5, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Давлатимиз раҳбарининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила  институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникаларда шифокор-у мутахассислар иштирокида жорий йилнинг 3 июнидан 6 июлигача «Соғлом аёл ойлиги» ўтказилаётир. Дастлаб «Аёллар маслаҳатхоналари»да махсус рўйхат шакллантирилиб, шунга асосан тармоқ режа ишлаб чиқилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар сони аниқланиб, кунлик, ҳафталик ва ойлик режага мувофиқ аёлларга ҳамда ўсмир қизларга тиббий хизматлар кўрсатилди. Аниқланган касалликларга даво муолажалари тайинланди.

С.ХУДОЙБЕРГАНОВА,

Саломатлик маркази

шифокори.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*