КУЯ — ҒЎЗА ЗАРАРКУНАНДАСИ

Administrator/ Июль 6, 2019/ Қишлоқ хўжалиги/ 0 comments

Пахта куяси асосан ғўза, каноп ва гулхайрилар оиласига мансуб бўлган экин турларига зарар етказади. Ушбу зараркунанданинг ғумбак даври 7-14 кунни ташкил этади. Капалаклар тухумларини ғўза гули, шонаси ва кўсаги ёки баргига қўяди. У ўз ҳаёти давомида беш юздан ортиқ тухум қўйиши мумкин.

Пахта куяси иккидан олтигача авлод беради. У ғўзага жиддий зарар етказиб, қуриб, тўкилишига олиб келади.Зарарланган кўсакдан олинган толанинг эса сифати паст бўлиб, чигити экишга ярамайди.

Куяга қарши кураш чоралари кимёвий усулларда олиб борилади. Таъкидлаш жоизки, ушбу зараркунандага қарши курашда феромон тутқичлар яхши натижа беради.

Эслатиб ўтамиз, зарарланган ҳудудлардан уруғлик олиб келиш таъқиқланган бўлиб, илмий мақсадда келтирилган уруғликлар карантин зарарсизлантирилишидан ўтказилиши лозим.

Х.АННАМУРОДОВ,

«Хоразмдавкарантин» инспекцияси инспектори.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*