КЕЙИН ПУШАЙМОН БЎЛМАНГ

Administrator/ Июль 7, 2019/ Огоҳлик/ 0 comments

Барча жойларда бўлгани каби Ҳазорасп тумани ҳудудида ҳам тадбиркорлар томонидан бино ва иншоотлар барпо этилмоқда. Ушбу жараёнда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Яқинда тадбиркорлар билан ўтказилган семинарда соҳага оид меъёрий ҳужжатлар ижроси тушунтирилиб, тадбиркорлар ҳамда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ишбилармонларга маслаҳат ва керакли маълумотлар бериш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати туман бўлинмасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказиб келинмоқда. Аммо мунтазам тарғибот тадбирлари олиб борилишига қарамасдан «Ҳазорасп универсал савдо комплекси» ҳудудида хавфсизликни таъминлаш ишлари талаб даражасида эмаслиги аниқланди. Ижтимоий тармоқларда савдо мажмуаларида содир бўлаётган ёнғинлар ҳақидаги хабарлар учраб турибди. Улардан ўз вақтида  тўғри хулоса чиқариш лозим.

Р.ЮСУПОВ,

ДЁХХ Ҳазорасп тумани бўлинмаси бошлиғи.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*