ҚАНДАЛА — ХАВФЛИ ҲАШАРОТ

Administrator/ Октябрь 30, 2019/ Қишлоқ хўжалиги/ 0 comments

Малларанг мармар қандала ҳашароти йўлида учраган ўсимликни танлаб ўтирмасдан ҳаммасини йўқ қила олади, яъни зарарлайди.

Ушбу зараркунанда туфайли 2017 йилда Россия Федерациясида фундук ёнғоғи ҳосили 40-70 фоизгача, шафтоли ва хурма ҳосили 50 фоизгача, олма, мандарин ҳамда узум ҳосили 30 фоиз йўқотилгани маълум.

Ҳашарот танаси ноксимон, бироз яссилашган, 10-17 мм узунликда бўлади. Туси жигарранг, лекин танасининг юқори қисми ҳамда боши қорамтир ва оқиш бўлади, бу эса ўз навбатида мармар рангини ҳосил қилади.

Вояга етган қандала одамларнинг хонадонлари ва бошқа биноларда қишлаб қолади. Бу зараркунанда девор ёриқлари ва уларнинг туташган жойларидан уйларга кириб олади. Бир уйда бир неча минглаб ҳашаротлар тўпланиши ҳам мумкин. У ўзидан бадбўй ҳид таратади.

Баҳорда урғочи қандала баргларнинг орқа томонига 20-30 тадан тўп-тўп қилиб тухум қўяди. Тухумдан чиққан нимфалар бир неча кун шу жойнинг ўзида қолади. Тўлиқ ривожланиш даври 35-45 кун. Бу ҳашарот — иссиқликни яхши кўради, яъни 20-25 даража иссиқлик унинг ривожланиши учун қулай ҳарорат ҳисобланади.

Х.ОТАЖОНОВ,

Б.СУЛТОНОВ,

вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспекторлари.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*