КАРТОШКА КУЯСИ

Administrator/ Октябрь 31, 2019/ Қишлоқ хўжалиги/ 0 comments

Картошка дунё бўйича энг кўп истеъмол қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинларидан биридир. Бир пайтлар унга иккинчи нон деб ҳам таъриф берилган. Мамлакатимизда ҳам соҳани ривожлантириш, аҳолининг картошкага бўлган талабини тўла қондириш мақсадида ҳосилдорликни оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Картошка куяси карантин остига олинган ўта хавфли зараркунандадир. Унинг катта ёшдаги қурти ғумбак ҳолатида қишлаб, апрелдан октябргача бўлган даврда капалак бўлиб учиб чиқа бошлайди. Йил давомида 2-8 тагача авлод бериши мумкин.

Унга қарши курашда республикамизда қўллашга рухсат этилган кимёвий воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Энг асосийси, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, далани чуқур ҳайдаш, алмашлаб экиш, майдонларда зараркунандани вақтида аниқлаб, зарарланган ўсимлик ва меваларни махсус чуқурчаларга кўмиб ташлаш яхши самара беради.

И.ЎРИНОВ,

вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспектори.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*