МЎМАЙ ДАРОМАДНИ КЎЗЛАБ…

Administrator/ Октябрь 31, 2019/ Саломатлик/ 0 comments

Бугунги кунда айрим юртдошларимиз одам савдоси қурбонига айланаётгани айни ҳақиқат. Бундан ташқари мўмай даромад илинжида хорижда ишлаётган фуқароларнинг аксарияти ўз соғлиғига эътибор бермай, оғир касалликларга дучор бўлаётирлар. Бунга асосий сабаб эса антисанитария ҳолатида яшаб, ишлашдир.

Аниқ мисолларга мурожаат қиламиз. Туман бўйича жорий йилнинг саккиз ойи давомида 2200 нафарга яқин фуқаро чет эллардан қайтиб келган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилганида эса 43 нафарида саматик касаллик аниқланган бўлиб, барчаси амбулатор шароитда даволанган. Олти нафарида ОИТС, уч фуқарода сил касаллиги аниқ-ланган. Бир киши республика одам савдосига қарши курашиш реабилитация марказига соғлигини тиклаш учун юборилган.

Хорижда ноқонуний ишлаш орзу-ҳавас эмас. Қанча маблағ топсанг ҳам соғлигингга тенг келмайди.

В.ҚУРАНБОЕВ,

туман Саломатлик маркази мудири.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*