«БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ!»

Administrator/ Ноябрь 4, 2019/ Инсон ва табиат/ 0 comments

 

Яқинда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишга ҳисса қўшиш ҳамда долзарб экологик муаммоларни ҳал қилишга жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида «Оролбўйи — яшил энергия инновация ҳудуди» шиори остида экологик акция ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девони, Ўзбекистон Экологик партияси «Ёш экологлар» қаноти фаоллари, шунингдек, Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилояти партия ташкилоти ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Экологик партияси ва Эко-ҳаракат фаоллари жорий йил бошида Оролбўйи ҳудудига ташриф буюриб, саксовул уруғларини етказиб берган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан аҳолини тозаланган ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Боғот, Шовот ҳамда Янгиариқ туманларидаги мактабларга сув тозалагич ускуналари ўрнатиб берилди.

Шу билан бир қаторда Мўйноқ туманида «Дўстлик экобоғи»ни барпо этиш бўйича ҳам экологик ҳашар ташкил қилинди. Мазкур ҳашар доирасида Экологик партия фаоллари томонидан ҳудудда 5 мингга яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, боғнинг теварак-атрофи ободонлаштирилди.

Орол фожеаси оқибатларини бартараф этиш мамлакатимиз экологик сиёсатида устуворлик касб этмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиорини илгари сурар экан, давлатимизнинг экологик сиёсатини амалга оширишда жамиятнинг барча кучларини сафарбар этишни ўзининг муҳим вазифалари қаторига қўяди.

Улуғбек ИБРОҲИМОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*