ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ

Administrator/ Ноябрь 4, 2019/ Танлов/ 0 comments

 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш борасида улкан ишлар амалга оширилаётир. Жумладан, Зулфия номидаги давлат мукофотининг таъсис этилиши ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган қизлар орасидан илм-фан, маданият, санъат, спорт соҳасида ҳар жиҳатдан фаол, иқтидорли қизларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этяпти.

Яқинда ушбу танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олийгоҳ талабалари ҳамда маҳаллалардан 101 нафар иқтидорли қизлар иштирок этди. Йўналишлар бўйича ишчи гуруҳ аъзолари талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқди. Белгиланган 7 йўналиш бўйича ғолибларнинг ҳужжатлари кўрик-танловнинг вилоят босқичига тақдим этилди.

Таълим йўналиши бўйича 7-мактаб ўқитувчиси Наргиза Қурамбоева, фан йўналишида 10-мактаб ўқитувчиси Рашида Гулимметова, адабиёт йўналиши бўйича Урганч давлат университети қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси Лобар Раҳимова, маданият йўналиши бўйича 3-ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиси Лайло Авезова, санъат йўналиши бўйича Боғот енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гулёр Матқурбонова, спорт йўналиши бўйича Боғот маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нафиса Шарифбоева, жамоатчилик йўналиши бўйича эса Қорақалпоқ давлат университети талабаси Гулчеҳра Қодирова танловнинг туман босқичи ғолиби бўлди.

Малика МАТМУРАТОВА,

туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*