МАҚСАД — КОМИЛ ИНСОН ТАРБИЯСИ

Administrator/ Ноябрь 6, 2019/ Маданият/ 0 comments

МАҚСАД — КОМИЛ ИНСОН ТАРБИЯСИ

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича мактабимизда турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳар бир йўналиш бўйича тўгараклар ташкил этилган бўлиб, уларга  ўқувчилар фаол жалб қилинмоқда. Масалан, мактаб спорт майдончаси ҳамда компьютер хоналари дарсдан кейин ҳам  ўқувчилар ихтиёрига бериб қўйилган.

Ёшлар ўртасида китобхонликни ошириш кун талабидир. Шу мақсадда мактаб кутубхонасини турли бадиий адабиётлар билан тўлдиришга ҳаракат қилинмоқда. Шунингдек, кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликда турли акциялар ўтказилиб, синф кутубхоналарини кенгайтиришга эътибор қаратилмоқда.

Ўғил-қизларни касбга тайёрлаш бўйича ташкил этилган тўгараклар фаолияти ҳам эътиборга моликдир.

Хулоса шуки, ёшларимизнинг ҳар жиҳатдан комил инсон бўлиб етишишларида бешта ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ўрни катта.

М.ҚУРБОНДУРДИЕВА,

Ҳ.ҚУРБОНДУРДИЕВ,

3-мактаб ўқитувчилари.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*