КЕРАКЛИ ЮКНИНГ ОҒИРИ ЙЎҚ!

Administrator/ Ноябрь 7, 2019/ Суд ҳуқуқ тизими/ 0 comments

КЕРАКЛИ ЮКНИНГ ОҒИРИ ЙЎҚ!

 Бугунги тезкор тараққиёт инсонларга кўплаб талабларни қўймоқда. Айниқса, фан-техника, интернет ва медиа муҳит ривожлангани сайин кишиларнинг дунёқараши ҳамда яшаш тарзи ўзгармоқда. Негаки, «интернетга тобелик» кўплаб ёшларимизни, замондошларимизни, оила аъзоларимизни қамраб олган. Ёши катта инсондан тортиб муштдек болагача интернетдан фойдаланишни билмаган йўқ. Кўпчилик наздида интернет ҳақиқий билим манбаи бўлиб кўриняпти. Лекин, аслида ҳам шундайми? Ўйлашимча, ундай эмас!

Аччиқ бир ҳақиқатни айтиш жоизки, интернет ҳукмрон бўлган пайтдан бошлаб асл билимнинг ўчоғи бўлган босма нашрлар, яъни газета, журнал ва китобга бўлган интилиш сусайиб кетди. Аслини олганда рўй бераётган бу вазият тўғримикин? Мутолаадан олислашиб, маънавиятсизликка яқинлашмаяпмизми? Гапнинг индаллоси, гап мутолаа ҳақида борар экан, аввало, газета ва журналларнинг ўқишлилик даражаси ҳақида фикр юритсам. Ай-ни шу мавзуда ёшларнинг фикри билан қизиққанимда, кимдир газета ўқишга вақти йўқлиги, барча маълумотлар интернетда борлигини айтган бўлса, яна биров ўқишдан кўра эшитиш ва томоша қилиш афзал эканини билдирди. Кўпчилиги ижтимоий тармоқ ва мобилp алоқа воситаларига боғланиб қолганини ҳам тан олди. Лекин, газета билан интернет орасидаги тафовут жуда катта. Газетадаги материаллар таҳлилий ёзилганлиги ва асослилиги билан ажралиб туради. Айниқса, «Боғот садоси»да турли рукнлар остида чоп этилаётган мақолалар мазмундорлиги ва содда, тушунарли тилда баён этилаётгани билан ўқувчида қизиқиш уйғотмоқда.

«Ҳа, обуна бўлиб тўғри иш қилган эканман», дея хурсанд бўлдим. Айтишади-ку «керакли юкнинг оғири бўлмайди», деб. Демак, юридик ёки жисмоний шахс бўладими, мазмунли ва ҳаммабоп газеталарни ўқиши, унга обуна бўлиши даркор.

С.РЎЗМЕТОВ,

туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

Leave a Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>
*
*