ХУСУСИЙ ТАРТИБДА ДИНИЙ ТАЪЛИМ БЕРИШ МУМКИН ЭМАС аммо бу каби холатлар учраб тураётгани ачинарлидир

Айрим ота-оналар ўзларининг диний илмлари етарли бўлмагани ҳолда фарзандларига диний таълим бериши ёки диний билим юртларини тамомламаган шахслар қўлига диний билимларни эгаллашлари учун ишониб топшираётгани афсуски учраб турибди.

Агар фарзандларимиз бу тарзда диний билим оладиган бўлишса келгусида улар турли оқимлар таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун ҳам хусусий тартибда диний таълим бериш қонунларимизда ман этилган. Бу тартибни бузган шахс эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Хусусий тартибда диний таълим беришни хуқуқий оқибатлари тушинтирилиб, жойларда профилактик тадбирлар ўтказилишига қарамасдан бу каби хуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги ачинарлидир.

Туман маъмурий суди биносида ана шундай ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатлари кўриб чиқилди. Эрназар Кенжаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйида ўз қизи Моҳира Кенжаевага ноқонуний равишда диний таълимотдан тегишли рухсатномасиз диний сабоқ бериб келаётганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан аниқланган.

Судда Э.Кенжаев айбига тўла иқрорлигини билдирди. Аён бўлишича айбланувчи 2012-2019 йилларда Россия Федерациясида ишлаган. Ана шу давр мобайнида у динга қизиқиб, интернет тармоғи орқали намоз ўқишни, диний амалларни бажаришни ўрганиб олган. Динга бўлган қизиқиши устунлик қилиб 2001 йилда туғилган қизи М.Кенжаевага ўз билганича намоз ўқишни ўргатиб, оғзаки  диний таълим бериб келган.

Судда Э.Кенжаевга қўйилган айб гувоҳларнинг тушунтиришлари ҳамда ишдаги бошқа ёзма далиллар билан ўз тасдиғини топди.

Суд айбланувчига жазо тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолатларни, айбдорнинг айбига тўла иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ҳамда моддий аҳволини, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини инобатга олиб, унга 446000 сўм жарима жазосини тайинлади.

Б.Ҳайитбоев,

туман маъмурий суди раиси.

Be the first to comment on "ХУСУСИЙ ТАРТИБДА ДИНИЙ ТАЪЛИМ БЕРИШ МУМКИН ЭМАС аммо бу каби холатлар учраб тураётгани ачинарлидир"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*