ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ҚИЛИШ ЛОЗИМ

Олов – тилсиз ёв. Шу боис ҳам ёнғиндан азият чекишни истамаган ҳар бир киши огоҳлик ва ҳушёрликни асло йўқотмаслиги лозим. Аммо, бугунги кунда айрим муаммолар борки уларни ўз вақтида бартараф этиш энг биринчи вазифаларимиздан биридир.

Барчамизга маълумки, шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқ уй-жойлар атрофида ёнғинга қарши оралиқлар бўлиши лозим. Бироқ, бугунги кунда мавжуд ёнғинга қарши оралиқларга фуқаролар ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмалар барпо этишган ёки турли ҳил буюмлар билан уларни фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келтиришган.

Ёнғинга қарши оралиқлар содир бўлган ёнғинларни қўшни бино ва иншоотларга тарқалишини олдини олиш ҳамда ёнғинни ўчириш бўлинмаларининг муваффаққиятли ҳаракат қилишини таъминлашга мўлжалланган. Шунинг учун ҳам ёнғинга қарши  оралиқларга ёнғинга қарши тўсиқларнинг бир тури сифатида қаралади. Ёнғинга қарши оралиқларга қўйиладиган талаблар амалдаги шаҳарсозлик ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига асосан белгиланган.

Бугунги кунда содир бўлаётган ёнғинларнинг аксарияти фуқаролар яшаш уйларида кузатилаётгани, шунингдек, ёнғинни бир уйдан бошқа уйга тарқалиши айнан ёнғинга қарши оралиқ меъёрларига риоя қилинмаслиги оқибатида келиб чиқаётир. Қурилиш ташкилотлари, фуқароларимиз уй-жойларни меъёрий талаблар асосида ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда бунёд этсалар ёнғин хавфидан сақланган бўлишади.     

Нурметов Дилмурод,

туман ФВБ бўлинмаси бошлиғи.

Be the first to comment on "ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ҚИЛИШ ЛОЗИМ"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*