Истеъмолчиларга тушунтиришлар бериляпти

Газ жиҳозларидаги носозлик ис газидан заҳарланиш, ёнғин чиқиши каби бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин. Демак, хонадонимиздаги газ жиҳозларининг  ҳамиша соз ҳолатда бўлишини таъминлаш барчамизнинг бурчимиздир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида газ таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш белгиланганлиги ҳам аҳоли учун айни муддаодир. Қарорга кўра газ плитасидан бошқа газ жиҳозига эга бўлмаган кўп қаватли уйлардаги хонадонлар икки йилда бир марта, бошқа турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари бир йилда бир марта техник тафтишдан ўтказилади. “Боғот тумангаз” ходимлари томонидан ушбу тадбирларни ўз вақтида талаб даражасида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.

Боғот туманида бугунги кунда 13436 та хонадон табиий газ истеъмолчиси ҳисобланади. Жорий йилнинг олти ойи давомида 3843 хонадонда мавжуд 11468 та газ жиҳозининг техник ҳолати тафтиш қилиниб, аниқланган носозликлар ўз вақтида бартараф этилди. Шунингдек, 6837 та холатда газ жиҳозларига ностандарт, қўлбола газ горелкалари ўрнатилганлиги аниқланди. Хонадон соҳибларига янги газ горелкалари самарадорлиги эскиларига нисбатан 40-50 фоиз юқори ва тежамкорлиги тўғрисида тушунтиришлар берилиб, уларни алмаштириш тавсия қилинди. Бунинг натижасида қарийб 1000 та хонадонда газ горелкалари энергия тежамкор турларига алмаштирилишига эришилди.

Бутун дунёда бўлгани каби диёримизда ҳам коронавирус карантини кечаётган айни кунларда газ таъминоти корхонасида карантин қоидаларига қатъий амал қилинмоқда. Барча ишчи ходимлар тиббий ниқоб ва қўлқоп билан бепул  таъминланган, маъмурий бинога кираётган ҳар бир одамнинг тана ҳарорати тепловизор орқали ўлчаниб қўлига дезинфекция воситаси сепиляпти. Барчанинг карантин қоидаларига риоя этишлари назорат остига олинган. Зеро, бугунги кунда санитар-гигиеник жиҳатдан қулай иш шароити яратиш меҳнат унумдорлиги омилидир.

“Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ

матбуот хизмати.

Be the first to comment on "Истеъмолчиларга тушунтиришлар бериляпти"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*