ИСТЕЪМОЛЧИ МУАММОСИ ҲАЛ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига жорий йилнинг 28 август куни Боғот тумани, Қуланқорабоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Мардон Сафоевдан (исм-шариф ўзгартирилган) мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатда таъкидланишича, ушбу фуқаронинг хонадони Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июльдаги қарорига асосан табиий газ таъминотидан ажратилган. Хонадон соҳиблари эса суюлтирилган газ баллони билан таъминланиш бўйича “Худудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали туман газ таъминоти корхонасига икки йилдан буён мурожаат қилиб келишган, аммо уларнинг асосли мурожаатлари қанотлантирилмаган. Натижада Мардон Сафоевнинг ҳудудий бошқармамизга норози бўлиб йўллаган мурожаати юзасидан тезкорлик билан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Айтиш жоизки, фуқаро мурожаатидаги масала ўз исботини топиб, ҳудудий бошқарма ҳодимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида истеъмолчи ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди, масала ижобий ҳал бўлди.

Ҳ.БЕКЖОНОВ,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.

Be the first to comment on "ИСТЕЪМОЛЧИ МУАММОСИ ҲАЛ БЎЛДИ"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*