АЛКОГОЛ ВА ТАМАКИ РЕКЛАМАСИ ТАҚИҚЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг бажарилишини таъминлаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгилаган бўлиб, ўз фаолиятини  аниқлик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб бормоқда.

Ўрганишлар, кузатишлар шундан далолат беряптики, бугунги кунда айрим ижтимоий тармоқлар, масалан, телеграм каналлари орқали алкогол маҳсулотларини реклама қилиш ҳолатлари учраётир.

Бошқарма мутахассислари бундай қонун бузилиш ҳолатларини содир этаётган шахсларга қонунчилик нормалари тўғрисида ахборот бериб, бу каби хатти-ҳаракатлар қонунга зидлигини тушунтиришяпти, шу билан биргаликда, учраётган қонунбузилиш ҳолатлари жойида бартараф қилинмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни реклама қилиш тақиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддаси иккинчи қисмига асосан фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик, шунингдек, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик учун энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима белгиланган.

Абдураҳим Мавлонов,

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш

қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.

Be the first to comment on "АЛКОГОЛ ВА ТАМАКИ РЕКЛАМАСИ ТАҚИҚЛАНАДИ"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*