ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИ ҚАРОРИ.

2021 ЙИЛ УЧУН БОҒОТ ТУМАНИНИНГ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига мувофиқ,
2021 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ 2021 йилги Боғот тумани (кейинги ўринларда Туман деб аталади) маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 71 177 581 000 сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қонуннинг 12-моддасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси  Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига тегишли даражадаги маҳаллий бюджетларга ажратиладиган солиқларни ва бошқа турдаги даромадларни ҳамда бюджетлараро трансфертларни тақсимлаш ваколатидан келиб чиқиб, 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқ ўтказиб берилади:

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туман бюджети ўртасида тақсимланади:

Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, даромаднинг ушбу турлари вилоят бюджетига ўтказилади.

3. 2021 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари   1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

4. 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, ажратма меъёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят Ғазначилик бошқармаси ва унинг бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

6. Туман бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман ва шаҳар бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

7. 2021 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми
1 283 287 000 сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

8. 2021 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлари 792 000 000 сўм миқдорда 5-иловага мувофиқ белгилансин.

9. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан туман ҳокимликининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиш мақсадида қабул қилиниши белгилансин.

10. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритсин.

11. Туман ҳокимлиги, Қонуннинг 4-иловасида кўрсатилган прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан Вилоят Кенгаши мурожаатини тайёрласин.

12. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

13. Туман ҳокимлиги:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

14. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур
чора-тадбирлар кўриш ва бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши ва халқ депутатлари туман Кенгашларига йилнинг хар чорагида ҳисобот бериб борсин.

15.Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

16. Мазкур қарор Боғот садоси газетасида расман эълон қилинсин
ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

17. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши 30-сессияси раиси: Э.Рўзметов.

Be the first to comment on "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИ ҚАРОРИ."

Leave a comment

Your email address will not be published.


*